Mahalliy

Битирувчиларга олтин ва кумуш медаллар топширилди

Бу йил Қарши шаҳридаги умумтаълим мактабларини 4321 нафар ёшлар тамомлади. Улар орасида 204 нафари олтин, 44 нафари кумуш медалларга сазовор бўлди.

Қарши шаҳрида жойлашган “Ёшлар маркази”да бўлиб ўтган тадбирда шаҳар ҳокими Нормўмин Холбоев 2020-2021 ўқув йилида шаҳардаги умумий ўрта таълим мактабларини олтин ва кумуш медаллар билан тугатган битирувчи ёшларга медалларни тантанали равишда топширди.

Тадбирда шаҳар ҳокими ёшларнинг муваффақиятларини алоҳида эътироф этди. Жумладан, Қарши шаҳрида 40 нафар битирувчи ёшлар муддатидан олдин етакчи хорижий олий ўқув юртлари талабаси бўлгани айтилди. Жумладан, 44-ўрта мактаб ўқувчиси Шуҳрат Йўлдошев муддатидан олдин 30 та халқаро университет талабаси бўлди. У Шаҳрисабз шаҳрида ўтказилган ёшлар фестивалида бош соврин – «Қорабайир» зотли от билан тақдирланди.

Тадбир охирида шаҳар халқ таълими бўлими томонидан ёшларнинг ота-оналарига Ташаккурномалар топширилди.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Skip to content