Mahalliy

Шаҳар ҳокими битирувчи ёшлар билан учрашди

Қарши шаҳри ҳокими Нормўмин Холбоев 2021-2022 ўқув йилида умумий ўрта таълим мактабларини тамомлаган битирувчи ёшлар билан учрашди.

Бу йил Қарши шаҳридаги 52 та умумтаълим мактабини 4253 нафар ёшлар тамомлади. Улар орасида 3671 нафари олий ўқув юртларига кириш, 159 нафари коллеж ва техникумларда ўқиш, 169 нафари тадбиркорлик билан шуғулланиш, 106 нафари ҳарбий хизматга кетиш, 148 нафари эса касб-ҳунар ўрганиш истагини билдирган.

Жорий йилда битирувчи ёшлардан 295 нафари олтин, 29 нафари кумуш медалларга сазовор бўлди. 5 нафар битирувчи ёшлар муддатидан олдин 10 дан ортиқ нуфузли олий ўқув юртлари талабаси бўлгани эътироф этилди.

Тадбирда шаҳар ҳокими Нормўмин Холбоев ва шаҳар прокурори Алишер Мирзоев битирувчи ёшларга олтин медаллар ва эсдалик совғаларини тантанали равишда топширди.

Skip to content