Mahalliy

⚡️ Умумий ўрта таълим мактабларининг куз-қиш мавсумига тайёргарлиги муҳокама қилинди

Қарши шаҳар ҳокими Нормўмин Холбоев раҳбарлигида ўтказилган йиғилишда шаҳардаги умумий ўрта таълим мактабларининг куз-қиш мавсумига тайёргарлиги, мактаблар ҳудудида санитария талаблари асосида тозалик ва озодаликни таъминлаш, “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида дарахт экиш ишларини ташкил этиш масалалари муҳокама қилинди.

Мазкур йиғилишда сектор раҳбарлари, шаҳар Халқ таълим бўлими ва бошқа тегишли идоралар мутасаддилари, умумий ўрта таълим мактаблари директорлари иштирок этди.

2022-2023 йилги куз-қиш мавсумини беталафот ўтказиш мақсадида мактабларда бир қатор ишлар амалга оширилгани, шу билан бирга айрим таълим масканларида бу борада баъзи камчиликлар борлиги айтилиб, уларни тезда бартараф этиш бўйича масъулларга тегишли топшириқлар берилди. Бундан ташқари йиғилиш кун тартибида муҳокама қилинган бошқа масалалар бўйича тегишли вазифалар белгилаб олинди.

Skip to content