Tadbirlar

Ҳаммангизга маълумки, бугунги кунда юртимизда тинчлик ва барқарорликни мустаҳкамлаш, инсон ҳуқуқлари, эркинликларини ва манфаатларини таъминлаш, Ватанимизни ҳар томонлама тараққий эттириш, унинг халқаро майдондаги обрў-эътиборини юксалтириш борасида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Айниқса, сўнгги уч  йилларда сиёсий-ижтимоий, иқтисодий муносабатларнинг мазмун-моҳияти, жамиятимиз  қиёфаси бутунлай ўзгарди.    Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар қарори ижроси юзасидан, ёшлар ўртасида ижтимоий маънавий муҳитни янада соғломлаштиришга бағишланган тадбирлар доирасида шуни таъкидлаш лозимки  2019 йил давомида Ватанимиз мустақиллигининг маънавий асосларини мустаҳкамлаш, миллий қадриятларимиз, анъана ва урф-одатларимизни асраб-авайлаш, халқимиз, айниқса, ёш авлодни юртга мухаббат, истиқлолга садоқат туйғуларини сингдириш мафкуравий иммунитети шаклланган, жисмонан соғлом, маънавий етук ва ҳар томонлама комил инсон  қилиб  тарбиялаш мақсадида таълим муассасаларда ижобий ва таъсирчан тадбирлар ўтказилди. Жумладан ўқувчи ёшларни деструктив оқимлар таъсирига тушиб қолишларини олдини олиш бўйича ҳуқуқий-тартибот органлари, жамоат ташкилотлари ва халқ таълими тизими ҳамкорлигининг долзарб муаммолари: ҳолати, ҳуқуқий меъёрий асослари, истиқболи” мавзусига бағишлаб давра сухбати бўлиб ўтди.

Давра сухбатида халқ таълими тизимида вояга етмаганларнинг ҳуқуқ ва қонуниний манфаатларини ҳимоялаш, улар ўртасида суицид ҳолати, назоратсизлик ва жиноятчиликнинг, уларнинг деструктив оқимлар ва “Оммавий маданият” таъсирига тушишининг барвақт олдини олишнинг долзарб муаммолари ва уларни самарали бартараф этиш омиллари тўғрисида мунозаралар ташкил этилди.
       Халқ таълими тизимида вояга етмаганлар ўртасида ижтимоий маънавий муҳитни яхшилаш, ватанпарварликни тарғиб қилиш, уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш бўйича амалга оширилаётган ишлар, мавжуд муаммолар, уларнинг ечимлари ва ҳамкорликнинг истиқболлари масалалари юзасидан фикр юритилиб,  вояга етмаганларнинг хуқуқлари, эркинликларини ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлаш, улар ўртасида назоратсизлик ва хуқуқбузарликларнинг олдини олиш,  уларни гиёхвандлик, ахлоқсизлик ва бошқа зарарли иллатлардан ҳимоя қилиш мақсадида шаҳар  Прокуратураси, шахар Ички ишлар бўлими, шахар Соғлиқни сақлаш бўлими билан хамкорликда имзоланган давра суҳбатлари ва учрашувлар ташкил этилди.
2020-йил Март ойида бўлиб ўтган тадбирлардан лавҳалар
Skip to content